«Электрон соғлиқни сақлаш» соҳасида Эстония тажрибаси ўрганилди

    Саломатлик 25 сентябр 2020 657

    Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ва вазирлик масъул ходимлари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ҳамкорликда видеомулоқот орқали «Электрон соғлиқни сақлаш» соҳасида Эстония тажрибаси ўрганилди.

    Маълумки, Эстония «Электрон ҳукумат» ва «Электрон соғлиқни сақлаш» соҳасида етарли тажрибага эга.

    Хусусан, «Электрон соғлиқни сақлаш»даги илк қадамлари ўтган асрнинг 90 йилларида бошланган бўлиб, икки босқичда ривожланган. Биринчи босқич 2008 йилгача давом этган бўлиб, бу вақт давомида барча тиббий маълумотлар рақамлаштирилган, зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб тасдиқланган. 2008 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар эса муҳим ахборот тизимлари ишлаб чиқилиб, жорий этилган.

    Видеомулоқот орқали ўтказилган учрашувда ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиб, томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates