Энди мамлакатимиздаги iPhone фойдаланувчиларида ҳам 5G ишлатиш имконияти пайдо бўлди

    Анча вақтдан бери Apple вакиллари билан Uztelecom ва соҳамиз томонидан олиб борилаётган музокаралар ўз натижаларини беришни бошлади, деб ёзади Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўзининг телеграм каналида.

    Албатта параллел равишда Uztelecom томонидан тармоқни модернизация қилиш бўйича жуда катта иш бошланган. Бу нафақат 5G тармоғини яратиш, балки 4G тармоғидаги талаб ошган ҳудудлардаги антенналарни модернизация қилиш ҳамда қамровни кенгайтиришни ҳам назарда тутади.

    Аҳолимиз томонидан интернетга талаб жуда тезлик билан ўсиб бормоқда, шунинг учун барча операторларимиз доимий равишда тармоқни ривожлантиришга инвестиция киритиб боришлари зарур.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates