Энди Нидерландияда электр энергияси велосипед йўлларидан олинади

    Голландияликлар велосипед ҳайдашни яхши кўришлари билан жуда машҳур. Нев Атлас порталидаги нашрда таъкидланишича, Нидерландияда деярли барча аҳоли велосипедлардан фойдаланишади, мамлакатдаги велосипед йўлларининг умумий узунлиги 35 минг километрдан ошади. Тажриба доирасида қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш учун иккита велосипед йўналиши фотоволтаик ҳужайралар билан қопланган.

    Қайд этилишича, икки компания Шимолий Голландия провинциясидаги минг квадрат метр велосипед йўлакларига ва Шимолий Брабант минтақасидаги худди шу ҳудудга махсус панеллар ўрнатиш учун бирлашган.

    Нашрда таъкидланганидек, панеллар йўлакларнинг ustki qismini кўчириб ташламасдан, мавжуд йўлларнинг устига ўрнатилган. Ҳар бир панелдаги фотоволтаик ҳужайраларга шикаст етмаслиги учун махсус қатламли полимер билан qoplangan.

    Панелларнинг дебют версияси биринчи марта 2015 йилда пайдо бўлган ва шундан сўнг унинг тижорий ишга туширилишидан олдин бутун дунё бўйлаб 50 дан ортиқ объектларда синовдан ўтказилган. Мамлакатдаги энг йирик лойиҳага айланган жорий лойиҳадан мақсад йилига 160 МВт электр энергияси ишлаб чиқаришдан иборат.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates