Энди Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади

    Саломатлик 20 январ 2022 1798

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди:

    «21 сентябрдан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни «Pfizer» вакцинаси билан эмлаш бошланган эди. Натижада ҳозиргача шу ёш тоифасига мансуб салкам 800 минг нафар аҳоли эмланди.

    Эндиликда мамлакатимизда 5-11 ёшли болаларни эмлаш бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланди. Улар «Pfizer» вакцинасининг 0,1 мл литр дозаси билан эмланади. Бунда 6 дозали вакцинани самарали ишлатиш учун бир пайтнинг ўзида эмлаш пунктларига 18-20 нафар болани йиғиб, вакцинани қўллаш назарда тутилган.

    COVID'га қарши эмланадиганлар сони энди 5 ёшдан юқори аҳоли статистикаси билан юритилади.

    Давлат ташкилотларида 50 мингдан кўп, хўжалик юритиш субъектларида 20 мингдан кўп эмланмаган фуқаро мавжуд. Уларни ҳам эмлаш жараёнига жалб этиш жоиз».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates