Энди янги қурилган уйлар 2 йил мобайнида қурувчи ташкилот бошқарувида бўлади

    Урбанизация 27 апрел 2021 1859

    АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров иштирокида брифинг ўтказилди.

    Муҳим маълумотлар:

    Республикамиздаги мавжуд кўп қаватли уйларнинг 2,838 таси ёки жами уйларнинг 8% га ҳеч қандай хизматлар кўрсатилмайди. Улар бошқарувга эга эмас.

    Ўтказилган таҳлиллар натижасида, 4 430та ширкатлардан 1 351тасининг молиявий ҳолати яхши, 1 903 тасиники ўрта ва 1 176 тасиники оғир ҳолатда экани аниқланган.

    Бугунги кунда уй-жой мулкдорлари томонидан тўланаётган мажбурий бадал маблағларининг қарийб 80 фоизи олдин олинган кредит маблағларини қоплашга йўналтирилган. Ширкатларда моддий-техник базани шакллантириш ва уларнинг молиявий ҳолатини барқарорлаштириш имкони мавжуд эмас.

    Ширкатлар томонидан кўрсатилаётган сервис хизматлар сифати паст, шу боис аҳоли орасида мажбурий бадал тўловларини тўламаслик ҳолати учрамоқда. Натижада олинган кредитлар ўз вақтида қопланмаяпти.

    Ушбу ҳолатлар кўп квартирали уйларнинг бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб этади. Бу борада илғор давлатлар, хусусан Германия ва Туркия тажрибаси ўрганилди. Шулардан келиб чиқиб, қатор таклифлар ишлаб чиқилиб, ишлар бошланиш арафасида.

    Бундан буёғига янги қурилган уйлар 2 йил мобайнида қурувчи ташкилот бошқарувида бўлади. Бу нима дегани?

    Қурувчи ташкилот кўп квартирали уй-жойларни лойиҳалаш ва қуриш жараёнида унга хизмат кўрсатишини ҳам инобатга олиб юқори сифатни таъминлашга янада жиддий эътибор қаратади.

    Қурувчи кўп квартирадаги хонадонларни харидорга сотган вақтида, шу уйнинг мажбурий бадали харажатларини асослантирган ҳолда шартнома тузади. Шунингдек, аҳолида фасад қисмларини ўзгартирмаслик мажбурияти пайдо бўлади.

    Мавжуд бошқарув компаниялар ҳудуди белгиланиб бириктирилади ва ҳудуддаги ички коммуникация тармоқлари бошқарув компания тасурруфига ўтказилади.

    Бошқарув ташкилотларининг электрон рейтинги тузилади ва электрон тизимга интеграция қилинади. Яъни аҳоли ўз ҳудудлари учун рейтингда ижобий кўрсаткичларга эга бўлган бошқарув ташкилотларини танлай оладилар. Ўз навбатида соҳада соғлом рақобат юзага келади, хизмат сифати яхшиланади, пировард натижада аҳолининг бошқарув ташкилотларига ишончи ортади.

    Ширкатлар раҳбарлари ва ходимларини кўп квартирали уйларни бошқариш менеджментига, шунингдек тор доирадаги мутахассисликка ўқитиш режалаштирилган.

    Аҳолини кўп қаватли уйларда яшаш маданиятини кичик ёшдан шакллантириш мақсадида мактаб дарсликларига коммунал хизматлардан тўғри фойдаланиш кўникмалари киритилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates