Эндиликда 100 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

    “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури”га кўра 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади. Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари бу бўйича батафсил маълумот берди.

    Маълумотларга кўра, ушбу имкониятдан қуйидаги шахслар фойдалана олади:

    • камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

    • оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;

    • дастур доирасида, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имкониятини бериш назарда тутилади.

    • қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш назарда тутилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates