Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш беш босқичли ишончли тизимда амалга оширилмоқда

    Кўчмас мулк ҳуқуқини эътироф этишда янги босқич: 5 поғонали ишончли тизим асосида амалга оширилади. Бу ҳақда матбуот анжуманида Кадастр агентлиги директор ўринбосари Мирсаид Мирмаксудов маълум қилди.

    1-босқич: маҳаллалар чeгарасини аниқлаш

    • 2024–2025 йилларда 3 799 та маҳалла хатловдан ўтказилиши белгиланган.
    • Янги услубий ёндашув асосида аввалги хатоликлар такрорланмаслиги учун ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди.
    • Ҳозирга қадар 2 000 та маҳалла чегараси аниқ белгиланди ва «uzkad» тизимига киритилди.

    2-босқич: кўчмас мулкларни хатловдан ўтказиш

    • 3 000 га яқин ходим иштирокида 300 мингдан ортиқ объект жойида ўлчанди.
    • Ҳар бир объект бўйича алоҳида ҳужжатлар ва йиғма жилдлар шакллантирилмоқда.
    • Ишлар «Хатлов» ахборот тизими орқали олиб борилмоқда.

    3-босқич: «uzkad» тизимига миграция

    • 219 мингдан ортиқ объект «Хатлов»дан «uzkad» тизимига ўтказилди.
    • «uzkad» — давлат кафолатлаган, ягона ахборот тизими бўлиб, кўчмас мулк ҳақидаги барча маълумотларни ўзида жамлайди.

    4-босқич: объектларни «uzkad» тизимида фаоллаштириш

    • 193 мингдан ортиқ объект тизимда фаоллаштирилди.
    • Ҳар бир объект учун 8 босқичли текширув, 35 турдаги техник ва ҳуқуқий кўрсаткичлар тизимга киритилмоқда.

    5-босқич: ҳуқуқларни эътироф этиш

    • «Эътироф» ахборот тизими орқали 122 минг объект муҳокамага чиқарилди.
    • 13 мингдан ортиқ объект жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
    • 539 объект бўйича ижобий хулосалар берилган бўлса,
    • 221 объект учун тўловлар амалга оширилди,
    • 389 объект бўйича эса маҳаллий Кенгашлар қарор чиқарди.

    Мазкур тизим фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини қонуний асосда тан олиш, уларни барқарор яшаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва кредит олиш имкониятлари билан таъминлашга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates