Кўчмас мулк бозори қандай ўзгармоқда?

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг навбатдаги шарҳида кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

    Унда қайд этилишича, ноябрь ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозори харидорларни жалб қилган. Яъни икки ойлик пасайишдан сўнг кўчмас мулк бозорида фаоллик ўса бошлаган.

    Шунингдек, мутахассислар ҳозирги бозор ҳолатини ўртача барқарор, деб ҳисоблашмоқда.Савдоларнинг пасайиши тўхтади, аммо кескин ўсиш кузатилмади.

    Ноябрь ойида кўчмас мулк савдоси 4 фоизга ошган. Ой давомида фаолликнинг энг кўп ўсиши Хоразм – 23 фоиз, Наманган – 16 фоиз ва Жиззах вилоятларида – 12 фоиз қайд этилди.

    Йил давомида уй-жой савдоси 10%га камайди. Фаолликнинг энг кўп пасайишини кўрсатган ҳудудлар Навоий ва Жиззах вилоятлари бўлиб, мос равишда 23% ва 18%га пасайган. Пойтахтда сотувлар ўтган йилга нисбатан 24%га камайди.

    Ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи октябрь ойидаги 9,5 долларга нисбатан 2,1%га бироз пасайди ва 1 кв.м. учун 9,3 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг 11 та туманидан 10 тасида ижара нархининг пасайиши қайд этилди.

    Ижара учун энг қиммат ҳудудлар Шайхонтоҳур (кв.м. $11,6), Яккасарой ($10,9) ва Миробод ($11,5) туманлари бўлди.

    Пойтахтдаги уй-жой ижараси Учтепа ($8,1), Сергели ($7,1) ва Бектемир ($6.2) туманларида энг мақбул нархларда қолмоқда.

    Шу билан бирга, пойтахтда ўртача ижара нархи ўтган йилга нисбатан 6,1 фоизга камайди. Йил бошидан буён ижаранинг ўртача нархи 9,2%га камайди.

    Пойтахтда ижара нархи бир ой ичида фақат Бектемир туманида 3,7%га ошди.

    Иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги ҳолат

    Ноябрь ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўртача ўсиши бир кв.м. учун 0,7%ни ташкил этди, ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён иккиламчи уй-жой нархи деярли 18,2%га ошди.

    Йил давомида Хоразм – 32,9%, Тошкент – 31,0% ва Бухоро – 26,9% вилоятларида иккиламчи бозорда уй-жой нархининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

    Тошкент шаҳрида ноябр ойи давомида иккиламчи уй-жой нархи 0,4%га ошди. Пойтахтда нархларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Шайхонтоҳур – 1,7%, Юнусобод – 1,6% ва Сергели – 1,5% туманларида кузатилди.

    Йил давомида пойтахтда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 22,8%га ошди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates