Ҳаво ва коинот ҳуқуқи бўйича ўқитувчи Мишел Ханлоннинг сўзларига кўра, амалдаги халқаро коинот шартномаси ҳавосиз фазонинг барча ҳудудларига эркин киришни талаб қилади ва унинг ичида ҳудудга даъво қилишни тақиқлайди.
Ҳужжатда Ойда қонуний асосда кўчмас мулк қуриш ва унга эгалик қилиш имконияти кўзда тутилмаган ва бу каби масалалар ҳуқуқий нормаларни янада ўрганиш ва ишлаб чиқишни талаб қилади.
Баъзи экспертлар Ойни қандай ҳолда бўлса, шундайлигича сақлаш ва тадқиқот ҳамда илмий мақсадларда оммага очиқ бўлиш муҳим деб ҳисоблашади.