Энергетика соҳаси ривожига йирик халқаро банклар маблағлари жалб этилади

    Инвестициялар 17 июл 2022 1153

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондондаги ташрифи давомида йирик халқаро банклар раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

    Жумладан, Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари «Mizuho» ва «JPMorgan Chase & Co.» халқаро банклар раҳбарияти билан учрашиб кўпгина молиявий масалалар юзасидан фикр алмашишди.

    Учрашувларда банклар вакилларига Жамиятнинг умумий фаолияти, мавжуд трансформация жараёнлари ҳамда сўнгги йилларда эришилган натижалар ҳақида батафсил ахборот берилди.

    Ўтказилган учрашувларда хорижий банклар вакиллари Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ ва банк-молия тармоқларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятнинг бугунги кундаги фаолияти, амалга оширилаётган трансформацион лойиҳалар, шунингдек, сўнгги йилларда эришилган натижалар билан танишдилар.

    «Mizuho» халқаро банки билан учрашувда томонлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқа корпоратив мақсадлар учун ўрта ва узоқ муддатли молиялаштиришни жалб этиш имкониятини муҳокама қилдилар.

    Таъкидлаш жоизки, банк вакилларида «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг умумий қиймати 700 миллион доллар бўлган дебют еврооблигацияларнинг муваффақиятли чиқарилиши, шунингдек «Uzbekistan GTL» заводи фаолияти ҳамда нефть ва газ соҳасидаги ислоҳотлар мавзусида фикр алмашишди.

    «JPMorgan Chase & Co.» халқаро банки вакиллари билан учрашувда эса томонлар март ойида бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек, Жамият томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни қисқа ва ўрта муддатли молиялаштириш, ҳамда турли корпоратив хизматларни жалб этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

    Учрашув якунида ушбу халқаро банклар билан доимий алоқани сақлаб қолиш ва зарур ахборот алмашиш бўйича келишувга эришилди, шунингдек, ҳамкорликнинг мавжуд истиқболли йўналишларини янада ўрганиш келишиб олинди.

    «JPMorgan Chase & Co.» АҚШнинг йирик банкларидан бири ҳисобланиб, ушбу банк билан ҳамкорлик қилиш муҳим ҳисобланади. Ўзаро учрашувда томонлар касбий тажриба алмашишнинг истиқболли йўналишларини, шу жумладан турли конференциялар ва семинарлар орқали, амалга оширилаётган лойиҳаларни ва компаниянинг турли хил корпоратив эҳтиёжларини қисқа муддатли молиялаштиришни жалб этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

    Юқорида қайд этилган барча банклар билан доимий алоқа ва ахборот алмашинувини таъминлаш бўйича келишувга эришилди, шунингдек ҳамкорликнинг барча истиқболли йўналишларини ишлаб чиқишга келишиб олинди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates