Энергетика соҳасида Япония билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар амалга оширилади

    Энергетика 18 апрел 2023 1612

    Жорий йил 17 апрелда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Такаши Хатори ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон-Япония ўртасида энергетика соҳасидаги стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Томонлар янги ташкил этилган ишлаб чиқариш қувватларини кафолатли электр таъминоти билан таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини янгилашнинг замонавий ва самарали технологияларини босқичма-босқич жорий этиш, истеъмолчиларнинг электр ва иссиқлик энергияси таъминотини яхшилаш юзасидан бир нечта лойиҳаларни кўздан кечирди. Жумладан:

    Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт қувватли учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш (Навоий-3) инвестиция лойиҳаси доирасида бош пудратчи « Mitsubishi Corporation Mitsubishi Power Ltd.» Консорциуми ўз таклифларини тақдим этганлиги айтиб ўтилди.

    Жаноб Такаши Хатори энергетика соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиб, «Sumitomo», «Isuzu», «Mitsui» ва бошқа йирик компанияларнинг мамлакатимизда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни жадаллаштиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

    Учрашувда Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов Ўзбекистон ва Япония ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканлигини билдирди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates