Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик

    Халқаро ҳамкорлик 8 сентябр 2021 1606

    7 сентябрда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмонов «Stone City Siemens» компаниясининг бош директори Алан Данё бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Меҳмонларни қарши олган Шароф Раҳмонов баҳорда Siemens компанияси билан имзоланган ҳамкорлик меморандуми тўғрисида эслатиб, тарафларнинг эришилган келишувлар бўйича аниқ ҳаракатларга ўтиш мақсадини қўллаб-қувватлади.

    – Хусусан, биз меҳмонлардан шаҳарни иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган буғ-газ қурилмаларини ўрнатиш бўйича техник ечимларнинг шартлари тафсилотлари ва таърифини кутяпмиз, – деди Шароф Раҳмонов.

    Музокаралар давомида ҳамкорлик шартномасини имзолашдан олдин келишиб олиш зарур бўлган ташкилий ва техник масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар электр қуввати юкланиш катта бўлган соатларда кучланишда ўзгаришларсиз ва бир хил частотада узатилиши кераклигини эътироф этдилар.

    Замонавий иссиқлик иншоотларининг ишга туширилиши нафақат қарзларни қайтаришга, балки шаҳар инфратузилмасини янада ривожлантиришга сармоя киритишга ҳам имкон беради.

    Лойиҳани амалга ошириш 7-8 йилга мўлжалланган, шундан сўнг шаҳарнинг иссиқлик таъминотини ривожлантиришнинг барқарор моделини олиш кутилмоқда.

    Stone City Siemens томонидан таклиф қилинган техник ечимнинг ўзига хос хусусияти шундаки, комплекс сув таъминоти тизимига боғланмаган. Барча қурилмалар дистилланган сувда ёпиқ циклда ишлайди, бу ишқорланиш пайдо бўлишининг олдини олади ва ускуналарга техник хизмат кўрсатишни осонлаштиради.

    Томонлар Тошкент шаҳридаги туманларда иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берадиган ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш тўғрисида битим имзолашга эришиш мақсадида яқин ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates