Энергетика вазири Ўзбекистон дипломатик миссиялари раҳбарлари билан учрашди

    Энергетика 14 январ 2021 478

    2021 йил 14 январда Энергетика вазири Алишер Султановнинг Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик миссиялари раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда мамлакатимиз ёқилғи-энергетика комплекси соҳасида халқаро инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек янги имкониятлар муҳокамаси асосий ўрин тутди.

    Музокараларда Ўзбекистоннинг қарийб 30 нафар Фавқулодда ва мухтор элчилари иштирок этди.

    Хусусан, учрашув чоғида «500 кВ ли Сурхон-Пули-Хумри электр узатиш тармоғи қурилиши (Афғонистон) лойиҳаси бўйича келишув ижроси, турк компаниялари билан ҳамкорликда қуввати 940 МВт бўлган 4 та янги ИEС қурилишининг бориши, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Франция ва бошқа давлатлар компаниялари билан амалга оширилаётган қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТEМ) лойиҳалари қурилишларининг бориши муҳокама қилинди.

    Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон дипломатик миссиялари билан ҳамкорликда ЁEК соҳасида кўзда тутилган лойиҳаларни тезкорлик билан амалга ошириш мақсадида бу ва бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Бугунги кунда мазкур ҳамкорлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва Ўзбекистон энергетика соҳаси учун янги бўлган давлат-хусусий шериклигига асосланади.

    ДХШ асосидаги лойиҳалар ижроси доирасида, хусусан қуёш ва шамол электр станциялари қурилиши бўйича тендерда иштирок этиш бўйича 80 тагача потенциал хорижий инвестор ариза топширяпти, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates