Шу йилнинг 2 ноябрь куни Бойсун туманида жойлашган “M-25” коннинг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниши ҳолати қайд этилган.
Мутахассислар маълум қилишича, мазкур ҳолат кондаги табиий геологик ўзгаришлар натижасида юз берган. Ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ тезкор равишда яна ёқиб қўйилган.
Таъкидланишича, бу амалиёт атроф-муҳитни ифлосланишдан ҳимоя қилишда стандарт ёндашув ҳисобланади ҳамда халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.
Айни вақтда кондаги вазият барқарор бўлиб, барча жараёнлар мутахассислар томонидан доимий назорат остида олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, бу ҳолат конни жиловлаш ишлари олиб борилаётган даврда содир бўлган бўлиб, ҳеч қандай кутилмаган ёки фавқулодда ҳолат қайд этилмагани қайд этилди.
Маълумот учун, ушбу ҳолат 2025 йил 3 ноябр куни соат 01:29 да қайд этилган зилзила билан ҳеч қандай боғлиқликка эга эмас.









