Энергетика вазирлиги ва «Siemens Еnergy AG» Меморандум ва «Йўл харитаси»ни имзоладилар

    Энергетика 17 апрел 2021 1057

    2021 йил 16 апрелда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Siemens Еnergy AG» (Германия) ўзаро англашув меморандуми ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзоладилар.

    Ҳужжатларни Энергетика вазири Алишер Султанов ва Ўзбекистонга ташриф билан келган «Siemens Еnergy AG» президенти Кристиан Брух имзоладилар.

    Меморандумнинг имзоланиши томонларнинг қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида стратегик шерикликни кенгайтириш учун мавжуд имкониятларни ўрганишдан манфаатдорлигини билдиради.

    Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик қатор йўналишларни ўз ичига олади. Жумладан, янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш, Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш қувватларини энергия аудити, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, кадрлар тайёрлаш, водород энергетикаси ва бошқалар.

    Хусусан, «Йўл харитаси» республика ҳудудларида ДХШ тамойилларига асосланган иситиш қозонларида когенерацион технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ўз ичига олади; 1300-1600 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станциясини қуриш; Ҳўжаобод компрессор станциясини модернизация қилишда иштирок этиш; инновацион ўқув марказларини яратиш, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates