Тошкент туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи “Сағбон” подстанциясидаги носозлик кеча, соат 20:25да тўлиқ бартараф этилган.
Шунингдек, Тошкент туманининг “Кўктерак”, “Ҳасанбой”, “Гулистон”, “Кўксарой” ва “Қизғалдоқ” маҳаллаларини электр энергияси билан таъминловчи “Л-Боғзор” электр узатиш тармоғи шикастлангани сабабли ушбу ҳудудларнинг электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Айни вақтда махсус бригада томонидан мазкур носозлик бартараф этилмоқда.
Энергетика вазирлиги юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.