“Тошкент метрополитени“ ДУКнинг маълум қилишича, носозлик аниқлангандан сўнг, белгиланган йўриқномага асосан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поезд ҳаракати “Минг ўрик“ — “Юнус Ражабий“ бекатлари оралиғида тўхтатилган.
Шундан сўнг машинист томонидан тезкор кўрилган чора-тадбир натижасида 3 дақиқа ичида ҳаракат таркибидаги носозлик бартараф этилган ва поезд ҳаракатини давом эттирган, — дейилади хабарда.