Австралиянинг миллионлаб аҳолиси мобил алоқа ва интернетсиз қолди

    8 ноябрь куни Австралиянинг иккинчи йирик провайдери Оптус томонидан қайд этилган кенг миқёсдаги узилиш туфайли 10 миллионга яқин австралиялик мобил алоқа ҳамда интернетсиз қолди.

    Маълумотларга кўра, техник носозлик тахминан 5:30 кузатилган. Кейинчалик Мелбурнда жамоат транспорти тўхтатилгани маълум бўлди. Бундан ташқари, бир қатор тиббий хизматларнинг телефон рақамлари, жумладан, тез ёрдам, такси хизматлари ва озиқ-овқат етказиб беришнинг телефон рақамлари билан боғланиб бўлмаяпти. Бир қатор банклар ва тўлов тизимлари ҳам ишламай қолган.

    Техник носозлик сабаби ҳозирча номаълум. Провайдер компаниясининг вакиллари алоқани тиклаш учун барча имкониятларни қўлламоқда. Носозликни тўлиқ бартараф этиш учун аниқ муддат айтилмаган. Мамлакат ҳукумати бу киберҳужум натижаси эмаслигини таъкидлади. Мутахассислар муаммо тизимни янгилашга нотўғри уриниш туфайли юзага келган деб тахмин қилинмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates