Ердан оқилона фойдаланганмаганларга нисбатан 54 миллион сўмдан ортиқ жарима белгиланди

    Ердан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун 11 нафар жисмоний шахсга нисбатан тегишли жарима чоралари тайинланди ва 20 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари огоҳлантирилди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

    Шу мақсадда инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 2020 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида ўтказилган 648 та назорат тадбирлари давомида 537 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 119 та маъмурий қарор асосида 54 миллион 969 минг сўмлик жарима белгиланди.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида инспекциянинг Нарпай туман бўлими томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан 34 маротаба назорат тадбирлари ўтказилди.

    Мониторинг-таҳлил тадбирлари давомида ердан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун 11 нафар жисмоний шахсга нисбатан тегишли жарима чоралари тайинланди ва 20 нафар фермер хўжаликлари раҳбари огоҳлантирилди.

    – Жумладан, тумандаги “Айкон савдо” масъулияти чекланган жамият томонидан ўзига бириктирилган ер майдонидан самарасиз фойдаланиб келинаётгани ҳамда “Ясавул тепа” фермер хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратилган ер майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолати юзасидан мазкур фермер хўжаликлари раҳбарларига нисбатан маъмурий чора кўрилди, – дейди инспекциянинг Нарпай туман бўлими қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш шуъбаси катта инспектори Акбарали Қаххоров.

    “Ўзагроинспекция”нинг

    Самарқанд вилоят бошқармаси

    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates