Ер сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

    Хавфсизлик 22 май 2023 1434

    Бувайда туманида 80 000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди.

    Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Таъкидланишича, “Sh.S.» фермер хўжалиги раҳбари Ф.М. “Ғ.» ММТП ҳудудидан боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратилган суғориладиган ер майдонининг 0,75 гектарини фуқаро Г.Б.га 80 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.