баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ер усти халқа метро йўналишининг 2-босқичида ишлар қизғин ер усти метроси Янгиҳаёт туманидаги “Зангиота” кўп тармоқли касалхонасигача боради

    Мазкур лойиҳа қурилиш ишларига 150 дан ортиқ техника, машина ва механизмлар ҳамда 3 минг 500 нафарга яқин малакали муҳандис ва ишчи-ходим жалб қилинган.

    “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти тасарруфидаги “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси томонидан ер усти ҳалқа метро линиясининг 2-босқичида 15 километрлик “Қўйлиқ – Қипчоқ – Янги ҳаёт” участкасидаги қурилиш ишлари қай тартибда бўлиши метрополитенга уюштирилган пресс-турда маълум қилинди.

    Маълум бўлишича, Тошкент ҳалқа ер усти метро йўлининг 2-босқичи Қўйлиқ бозоридан Тошкент шаҳрининг Миробод ҳамда Сергели туманидан ўтган Катта ҳалқа йўли, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Хонобод кўчаси ҳамда Сергели туманининг Қипчоқ кўчасидан ўтади.

    Ундан сўнг, Сергели линиясининг 5-бекатига уланади ҳамда Янги ҳаёт туманига етказилади. 15 километрлик умумий узунликка эга ушбу участкада 9 та бекат қуриш режалаштирилган.

    Эътиборлиси, метронинг 2-босқичи 9-бекати Янги ҳаёт туманидаги Кўп тармоқли касалхона, Тошкент металлургия заводи ҳамда яқин орада қуриладиган ва келгусида 60 минг аҳоли истиқомат қилиши кўзда тутилган мега лойиҳа – “Минерва сити” ҳудудига яқин жойда қурилиши айтилмоқда.

    Сабаби ушбу ҳудудда янги кўп қаватли турар жойлар қурилади ҳамда аҳоли ташрифи янада ортади. Метро бекати эса ушбу ҳудуд аҳолиси ва бу ерга ташриф буюрадиган йўловчилар учун муҳим транспорт турига айланади.

    Бугунги кунда лойиҳанинг 2-босқич қисмида режага кўра, 538 та устундан 25 таси ўрнатилган, уларга босқичма-босқич ригеллар монтаж қилинмоқда. Ушбу участкада лойиҳага кўра 3 минг 228 та балка ўрнатиш белгиланган бўлса, ҳозирда уларнинг 129 таси ўрнатилган.

    Шунингдек, ҳозирда Қўйлиқ ҳудудидан Катта ҳалқа йўли бўйлаб қарийб 600 метр йўналиш бўйлаб пойдевор, устун ҳамда ригеллар ва уларга 26 метрлик балкалар ўрнатилгани ва бетон ишлари тугатилгани маълум қилинган.

    Мазкур лойиҳа қурилиш ишларига 150 дан ортиқ техника, машина ва механизмлар ҳамда 3 минг 500 нафарга яқин малакали муҳандис ва ишчи-ходим жалб қилинган.

    No date selected
    June 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates