Ер ва сувдан самарали фойдаланмаган фермерларга чора кўрилди

    Агросектор 30 июн 2020 927

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуйи устидан назорат қилиш Инспекциясининг Каттақўрғон тумани бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

    Ўтказилаётган тадбирлар давомида, қишлоқ хўжалиги корхоналари ходимлари, фермерлар томонидан амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этилиши ҳолатлари таҳлил этилган ҳолда йўл қўйилган хато ва камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

    Хусусан, тумандаги «Файзикент файзли даласи», «Муродулло Эрдонов», «Ғаниев Абдуманнон», «Мелихўжа унумдор даласи» сингари ўнлаб фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув ресурсларини исроф қилиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу қонун бузилиш ҳолатларини содир этган фермер хўжаликлари раҳбарларига нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.

    Шунингдек, тумандаги М.Улуғбек муқобил МТП ҳудудида фаолият юритаётган «Султон Билол агро» ҳамда «Янгиҳаёт» муқобил МТП ҳудудидаги «Осмонсой баракали далалари» фермер хўжаликлари томонидан ер ресурсларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиб келинганлиги аниқланди.

    Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ушбу фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларини туман захирасига олиши юзасидан туман ҳокимига тегишли тартибда тақдимнома киритилди.

    Шу ўринда таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари ва фермерларга ажратилган ер майдонлари ва сув ресурсларидан тежаб-тергаб, самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда қонун бузилиш ҳолатларига нисбатан қонунчилигимизда тегишли чоралар белгилаб қўйилган.

    Нурали НОМОЗОВ,

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуйи

    устидан назорат қилиш инспекциясининг

    Каттақўрғон тумани бўлими бўлими бошлиғи

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates