Ереванда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

    Жорий йилнинг 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида иштирок этиш учун Ереванга ташриф буюрди.

    Мажлисда Арманистон Республикаси Бош вазири Н.Пашинян, Беларусь Республикаси Бош вазири Р.Головченко, Қозоғистон Республикаси Бош вазири О.Бектенов, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси М.Мишустин, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси А.Жапаров, видео мурожаат орқали Куба Республикаси Бош вазирининг ўринбосари И.Чапман ҳамда фахрий меҳмон сифатида Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президенти М.Ореф иштирок этди.

    Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётганини алоҳида таъкидлади.

    Ўзбекистон ЕОИИ билан кузатувчи давлат мақомида ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишга катта аҳамият бериши, Иттифоқнинг барча давлатлари билан савдо алоқаларини чуқурлаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини қайд этди.

    Хусусан, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида юк ташиш ва туристик саёҳатлар ҳажми сезиларли даражада ошди, мунтазам қатновлар икки баравар кўпайди, ўзаро товар айирбошлаш жадал ошиб бормоқда.

    Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг 8 ойида 12 фоизга ўсиб, 11,4 миллиард долларни ташкил этди.

    Ҳудудлараро шериклик алоқалари муваффақиятли ривожланмоқда, транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда, янги қўшма корхоналар ташкил этилмоқда.

    Ўзбекистонда ЕОИИ давлатларининг капитали иштирокидаги компанияларнинг умумий сони 4,5 мингтага етди.

    Умуман, иттифоқ мамлакатлари билан инвестиция, энергетика, металлургия, машинасозлик, электротехника, қишлоқ хўжалиги ва логистика, тўқимачилик каби соҳаларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани билдирилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Евроосиё иқтисодий Кенгашининг сўнгги йиғилишида илгари сурилган ташаббусларга мувофиқ, ўзаро манфаатли келишувларга эришилаётгани алоҳида қайд этилди.

    Йиғилиш сўнггида Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлари режаси имзоланди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates