Ўзбекистон Энергетика вазирлиги учун ЕОИИ энергетика бозорининг фаолият кўрсатиш истиқболлари маълум қилинди

    Энергетика 7 феврал 2022 2113

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг мажлисида мамлакатимиз Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) да кузатувчи мақомини олганига қарийб 2 йил бўлди. Бу 2020 йил 11 декабрда эди.

    Мамлакатнинг ЕОИИда кузатувчиси мақоми бизга мулоқот ва амалий ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичига чиқиш, кенгаш доирасида кечаётган жадал жараёнларни чуқурроқ ва яхшироқ тушуниш имконини берди.

    Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Евроосиё иқтисодий комиссиясининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорликдаги фаолияти режасига мувофиқ, Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Энергетика департаменти Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги вакиллари учун Евроосиё иқтисодий иттифоқининг умумий энергетика бозорининг ишлаш истиқболлари тақдимотини ўтказди.

    Тақдимот давомида томонлар Ўзбекистон Республикасини ЕОИИнинг умумий энергетика бозорига қўшилишининг эҳтимолий оқибатлари тўғрисида фикр алмашдилар.

    Шунингдек, интеграцион жараёнларни чуқурлаштириш ва юқорида қайд этилган бозорга қўшилишнинг салбий оқибатларини камайтириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олинди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) – халқаро ҳуқуқий субъектга эга бўлган ва 2014 йил 29 майдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартнома асосида ташкил этилган минтақавий иқтисодий интеграция халқаро ташкилотидир.

    Айни пайтда ЕОИИ таркибига беш мамлакат киради: Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates