Эрон билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида қиймати 25 миллион долларга тенг балиқчилик кластерини барпо этилади

    Эронлик тадбиркор билан Хоразм вилоятида балиқчилик соҳасида янги лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг балиқчилик соҳасига ихтисослашган «Beyza Feed Mill» (BFM Group) компанияси бошқаруви кенгаши раиси Амир Абуди билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат давомида Амир Абуди «Beyza Feed Mill» компанияси фаолияти ҳақида батафсил ахборот берди.

    Қайд этилишича, компаниянинг Шероз шаҳрида жойлашган заводида балиқлар учун озуқа ҳамда балиқдан тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар, икра ишлаб чиқарилади.

    Ўз навбатида, элчи хорижий инвесторлар учун мамлакатимизда яратилаётган шароитлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот тақдим этди. Шунингдек, у эронлик тадбиркорга Ўзбекистонда балиқчилик хўжалигини барпо этиш бўйича инвестициявий лойиҳани амалга оширишни таклиф қилди.

    Мулоқот натижасига кўра, «Beyza Feed Mill» компанияси раҳбари Амир Абуди билан Хоразм вилоятида қиймати 25 миллион долларга тенг балиқчилик кластерини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. 14-21 апрель кунлари эронлик инвесторнинг Хоразм вилоятига лойиҳа борасида батафсил музокаралар ўтказиш учун ташрифи режалаштирилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates