Хоразмда 3 қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди

    Воқеа-ҳодисалар 18 апрел 2025 664

    Ёнғинни бартараф этишга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та ёрдамчи сув ташиш техникаси жалб этилган.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 17 апрель куни соат 16:04 да Хоразм вилояти ФВБга Ҳазорасп тумани, “Темирчи Маскан“ МФЙда жойлашган 3 қаватли савдо дўконида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

    Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:11 да ёнғин жойига етиб борган ва ёнғин соат 17:10 да батамом ўчирилган.

    Ёнғин натижасида савдо дўконнинг 280 кв.м майдонда томи, шифти ва ички қисми ҳамда жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида савдо дўконининг 200 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

    Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар қайд этилмади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates