Эрон билан транспорт соҳасида ҳамкорлик ривожлантирилади

    Транспорт 14 март 2023 1407

    Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Эрон Ислом Республикасига амалга оширган ташрифи доирасида Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Томонлар транспорт ва транзит соҳаси мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим ва стратегик йўналишларидан бири эканлигини алоҳида қайд этиб ўтишди.

    Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош Ўзбекистон билан аралаш ташувлар соҳаси ва транзит алоқаларини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди. Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспортнинг барча йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантириш режаси ва Ашхобод келишувини амалга оширишга келишиб олди.

    Шунингдек, учрашувда Эроннинг жанубий ва шимолий портлари имкониятларидан самарали фойдаланиш, «Шимол-Жануб» транспорт йўлаги бўйлаб ташувларни фаоллаштириш, амалдаги тарифларни пасайтириш ҳамда икки мамлакат ҳайдовчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш орқали автомобиль ва темир йўл транспортида ташувларни енгиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

    Учрашувда муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates