Эроннинг камида тўққизта ракетаси Исроил ҳаво базаларига зарба берди

    Эроннинг камида тўққизта ракетаси Исроилнинг иккита ҳаво базасига зарба берди, деб хабар бермоқда ABC News.

    “Эроннинг камида тўққизта ракетаси Исроил ҳаво мудофаа тизимини ёриб ўтиб, Исроилнинг иккита ҳаво базасига зарба берди”, — дейилади телеканал хабарида.

    Қайд этилишича, бешта баллистик ракета Исроилнинг “Неватим” авиабазасига етиб бориб, C-130 транспорт самолёти, учиш-қўниш йўлаги ва омборхоналарга зарар етказган. Негев чўлидаги Исроил ҳаво базасига тўртта ракета урилган, бироқ унга жиддий зарар етмаган.

    Эрон давлат телеканали Press TV бир кун олдин Эрон қуролли кучлари якшанбага ўтар кечаси Исроилга ҳужуми чоғида еттита гипертовушли ракета учиргани, уларнинг бирортаси ҳам Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан тутиб олинмаганини маълум қилди. Шу билан бирга, CNN икки америкалик расмийга таяниб, аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Исроилга ҳужуми чоғида 70 дан ортиқ учуқчисиз учиш қурилмаларини ва камида учта баллистик ракетани тутиб олгани ҳақида хабар берган эди. Исроил расмийлари Эроннинг Суриядаги консуллигига ҳужум қилингани учун жавоб операциясида фойдаланилган ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратларининг 99 фоиздан ортиғини тутиб олганини маълум қилди.

    Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси якшанбага ўтар кечаси Исроил авиацияси томонидан Эроннинг Суриядаги консуллигининг апрель ойи бошида вайрон қилинганига жавобан Исроил ҳудудига ҳужум уюштирганини маълум қилди. Турли манбаларга кўра, ҳужумда бир неча ўнлаб, юзлаб ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари иштирок этган.

    Исроил мудофаа кучлари ўз қуролли кучлари шай ҳолатга келганини маълум қилди. Пентагон Исроилни қўллаб-қувватлашини айтди, Эроннинг БМТдаги миссияси эса буни Теҳрон ва Тел-Авив ўртасидаги можаро деб атади ва Вашингтонни “узоқ туришга” чақирди.

    Исроил ҳаво кучлари 1 апрель куни Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон бош консуллиги биносига зарба берганди. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълумотларига кўра, корпуснинг етти нафар офицери, жумладан, икки юқори мартабали бош маслаҳатчи: Сурия ва Ливандаги “Қудс” кучлари қўмондони Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва унинг ўринбосари, бригада генерали Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ҳалок бўлган. Теҳрон жавоб бериш ҳуқуқига эга эканлигини билдирганди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates