Эртага Тошкент халқаро марофони ва Ўзбекистоннинг 14 шаҳрида «Янги Нафас» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

    Кеча мазкур муҳим спорт тадбирлари арафасида Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Ташкилотчиларга кўра, «V International Tashkent Marathon»ни 5500 нафар иштирокчини бирлаштиради. Айни пайтда 34 та давлатдан югурувчилар марафонда иштирок этиш учун ариза топширган.

    Тошкент марафони «World Athletics'» ташкилотининг халқаро мусобақалар тақвимига киритилган. Классик марафоннинг лицензияланган стандартини бажариш учун аёлларга 2:26:10, эркаклар учун эса 2:08:10 вақт белгиланган. Турнирда белгиланган талабларни бажарган атлетларга 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзли Олимпия ўйинларига лицензия тақдим этилади.

    Марафон Ўзбекистон шарафини Закирилло Маматқулов ва Владислав Мамедов сингари таниқли спортчилар ҳимояч қилишади. Ярим марафон масофасида Шоҳрух Давлатов, Азиза Мирзакбарова, Екатерина Тунгускова ва Ситора Ҳамидова ўз омадини синаб кўришади.

    «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда, бирга югурамиз» шиори ўтказилаётган «Янги Нафас» мусобақалари 3 км масофада бўлиб ўтади. Ушбу турнирда 75 минг иштирокчи қатнашиш истагини билдирган.

    «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси бутун мамлакатимиз бўйлаб бир вақтда ўтказилади. Ташкилотчиларга кўра, ушбу ижтимоий ҳаракат аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, халқимиз ўртасида соғлом турмуш тарзига рағбатлантиришга қаратилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates