Эртага Туркманистон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

    Ўзгидромет дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

    Эртага кундузи республикамизга Туркманистон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

    Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

    Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуққача, айрим жойларда 5 даража совуққача пасаяди, кундузи 5-10 даража илиққача кўтарилади, республика шимолида кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

    Якшанба куни асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик республикамизнинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқни, кундузи 8-13 даража илиқни, шимолда кечаси 2-7 даража совуқни, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқни ташкил этади.

    Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

    Ушбу даврда республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғиши, 28 январда баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

    Пойтахтимизда: бугун куннинг биринчи ярмида қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлади.

    27 январда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

    28 январда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates