Ерёнғоқнинг янги "Лидер" нави яратилди

    Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Тошкент давлат аграр университети Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Махфират Аманова ҳам 17 йил давомида ерёнғоқнинг янги турини яратиш устида бир қатор илмий изланишлар олиб борди.

    Изланишлар самараси ўлароқ, олима ерёнғоқнинг дунё бозори ва маҳаллий деҳқон фермер хўжаликларининг талабларини қондира оладиган эртапишар, серҳосил, йирик қизил уруғли, уруғи таркибида мой ва оқсил миқдори юқори бўлган "Лидер” навини яратишга ва Давлат Реэстрига киритилишига муваффақ бўлди.

    «Лидер» навли ерёнғоқ Америка, Ҳиндистон ва Хитой навлари билан тўлиқ рақобатлаша олади. Қолаверса, ушбу нав ҳосилдорлиги 6,5 тоннани ташкил этиши аҳамиятлидир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates