Мексикада қурувчилар тасодифан қадимий пирамидани топиб олишди

    Мексиканинг Идальго штатида қурувчилар автомагистраль қураётганда тасодифан ёши 1375 йилдан ошган пирамидани топиб олишди.

    Ушбу муҳим археологик кашфиёт 2024 йил июнь ойида амалга оширилди, шундан сўнг қазиш ишлари учун қурилиш ишлари тўхтатилди. Бу ҳақда Мексика Маданият вазирлиги ва Миллий антропология ва тарих институти хабар берди.

    Қўшни шаҳар номи билан Сан-Мигель деб номланган пирамида ўнта тепаликли беш сектордан иборат. Бино ичида археологлар 155 та қадимий буюмларни, шу жумладан чиғаноқлар, керамика, тош буюмлар, шунингдек, кўмир ва оҳак қолдиқларини топишди.

    Тадқиқотчилар пирамида классик (650-950) ва кечки постклассик (1350-1519) даврларда мавжуд бўлган цивилизация Мецтитлан даврида қурилган деб тахмин қилишмоқда.

    Сан-Агустин-Мецкититлан шаҳрининг туризм бўйича директори Эктор Лабра Чавеснинг таъкидлашича, бунгача мазкур ҳудудда испан истилоси даврида цивилизациялар мавжудлигига оид ҳеч қандай далил топилмаган. Археологларнинг қўшимча қилишича, бу топилма ҳудуд тарихини ўрганишда янги саҳифа очади, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates