NASAнинг янги сунъий йўлдоши океан тубининг энг батафсил харитасини тузди

    У илгари номаълум бўлган юзлаб тепаликлар ва сув ости вулқонларини топди.

    NASAнинг 2022 йил декабрь ойида учирилган Surface Water and Ocean Topography (SWOT) сунъий йўлдоши Ер океани тубининг мисли кўрилмаган батафсил харитаcини тузди. Бу тадқиқотчиларга қитъалар орасидаги чегараларни ўрганиш ва янги сув ости объектларини аниқлаш имконини берди.

    (SWOT) океан оқимларига таъсир қилувчи ва биологик хилма-хиллик марказлари бўлган денгиз тоғлари ва вулқонларни ўрганиш учун биринчи имкониятни тақдим этди. Ушбу тизим ҳатто баландлиги 1000 метрдан паст бўлган кичик тоғ тузилмаларини ҳам аниқлай олди, бу илгари деярли имконсиз бўлган.

    Маълумотлар, шунингдек, жамоага қирғоқбўйи ҳудудларида тектоник чегаралар ва океан оқимлари хариталарини батафсил кўрсатишга имкон берди.

    Уч йиллик миссиянинг қолган бир йилида SWOT денгиз оқимлари тўғрисида маълумотларни тўплаш ва океан тубининг харитасини тузишда давом этади. Бундан ташқари, ундан глобал миқёсда чучук сув мавжудлигини баҳолаш учун фойдаланилиш режалаштирилган, деб хабар беради lifehacker.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates