“Замин” фонди, ММТВ, ССВ ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг “Эшитишни хоҳлайман!» қўшма лойиҳаси доирасида эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 18 та мактаб-интернат ўқувчиларининг республика аудиологик кўриги якунланди.
2023 йил давомида 4 479 нафар ўқувчи аудиолог текширувидан ўтказилди, уларнинг эшитиш мосламалари индивидуал равишда созлаб берилди. Шунингдек, “Эшитишни хоҳлайман!» лойиҳаси барқарор бўлиши учун педагогларга ФМ тизимларидан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди.
Текширув давомида ўқув жараёнида ишлатилаётган 378 та ФМ тизимлари ва 78 та овоз кучайтириш ускунаси профилактика кўригидан ўтказилди.
Кўрикнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг эшитиш қобилиятини ўз вақтида тузатишдан иборат. Бу болага ҳам ўқув жараёнида, ҳам кундалик ҳаётда тўлақонли иштирок этишига, ривожланиши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришига имкон беради.