Зироат Мирзиёева «Меҳрли мактаб» госпиталь мактаби филиали ўқувчиларини бориб кўрди

    Зироат Мирзиёева Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида очилган «Меҳрли мактаб» госпиталь мактаби филиали ўқувчиларини бориб кўрди.

    Янги госпиталь мактаб Тошкент, Нукус, Андижон ва Фарғонадан кейин республикада бешинчи бўлиб, унда узоқ вақт даволанаётган болалар билан ишлаш учун зарур тайёргарликдан ўтган педагоглар, психологлар ва тарбиячилар иш бошладилар.

    «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси «Меҳрли мактаб»да яратилган қулай таълим муҳитини қайд этиб, болалар билан дилдан суҳбатлашди ва ўқувчилар билан ривожлантирувчи мослашув машғулотларида қатнашиб, педагогларга самимий миннатдорлик билдирди.