Эьтибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч

    Инсон қадри улуғланган, хотираси сарбаланд юртда яшаймиз.

    Бугунимиз кечаги кундан ёруғ, эртамиз янада файзли, баракотли бўлишига ишончимиз комил. Навқирон авлод эъзозда, эътиборда, ёши улуғлар эҳтиромда. Халқимиз озод, юртимиз обод. Шундай азиз Ватанда яшамоқлик, унинг буюк келажаги йўлида меҳнат қилмоқлик беқиёс бахт.

    9 май – бу урушларда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиладиган, бугун сафларимизда юрган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиладиган кундир. Бундай кунларда бугунги тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир йўқотишлар, синов ва машаққатлар эвазига эришилгани ҳаёлимиздан ўтади. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини теранроқ англаймиз.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5081-сонли қарорини ижросини таъминлаш ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган халқимизнинг жанг майдонларидаги, уруш фронти ортидаги қахрамонлиги ва фидокорона меҳнатларини қадрлаш ва уларни ҳолида хабар олиш мақсадида, жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси ва Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Янгиҳаёт туманида истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилган бир қатор ватандошларимизни ҳолидан хабар олинди.

    Жумладан, Цой Александр, Агзамов Садик, Алексеева Мария, Гумирова Самия, Махмутшина Насима, Габрелян Ася, Крист Нина, Хакимов Мадамин, Рузова Валентина, Зайcева Клавдия, Абенова Сейдин, Юсупова Миноввар, Рихси Круглова, Анна Семеновна, Барабашина Татяна, Марозова Зинайида, Бояринцова Дина, Ким Татяна, Мирзабекова Шарафат, Хуснутдинова Марьям ва Измайлова Марямларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг қалбларига бир олам қувонч улашилди шу билан бирга хотираларида ўчмас из қолдирган совуқ уруш кунларидаги воқеаларни ёд этиб, ёшларимизни бугунги доруламол кунларнинг шукронасини қилишларини бот-бот таъкидлашди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шу кунларда барчамиз ўз инсоний бурчимизни адо этиб, бугунги тинч ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун жанг майдонларида жон бериб урушдан қайтмаганларни ёд этамиз, уларнинг руҳларини шод этиб, ўчмас хотираси олдида бош эгамиз ва уларнинг қаҳрамонликларидан фахрланамиз.

    Зеро, юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир киши, айниқса, ёш авлод мана шу байрам тимсолида ёши улуғларни қадрлаш, саховатга муҳтож кишиларга кўмаклашиш каби чин фазилатларни қалбига сингдирмоқда.

    Фарҳоджон ХОЖАЕВ,

    Академия катта ўқитувчиси,

    капитан.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates