Европа Иттифоқи 2035 йилдан бошлаб фақат электромобилларни рўйхатдан ўтказиш ниятида

    Европа Иттифоқи 2035 йилдан бошлаб фақат электромобилларни рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда, оддий ёнилғи автомобилларини рўйхатга олиш унчалик ҳам шарт бўлмайди, деб ёзади Германиянинг Handelsblatt нашри.

    Нашрнинг ёзишича, Европарламент ва Европа Иттифоқи кенгашида ушбу режа маъқулланадими ёки йўқми, аён бўлади. Бу масала бўйича овоз бериш 11 май куни бўлиб ўтиши керак.

    Европа Иттифоқи Кенгашига раислик қилувчи Франция Еврокомиссиянинг 2035 йилдан бошлаб карбонат ангидрид газини чиқарадиган дизел ва бензинли двигателли янги енгил автомобиллар ва енгил тижорат автомобилларини рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаш ҳақидаги дастлабки таклифини амалга ошириш ниятида.

    Мутахассисларнинг фикрича, агар Европада автомобиллар учун ички ёнув двигателлари ишлаб чиқарилмаса, Европа Иттифоқи 500 минггача иш ўрнини йўқотади. Бу, биринчи навбатда, Шарқий Европа мамлакатларига тегишли.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates