Европа ўйинларида ўзбек миллий курашининг тақдимоти ўтказилди

    Польшанинг Краков ва Малопольска шаҳарларида ўтган 3-Европа ўйинларида миллий спортимиз курашнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

    Мазкур тадбирга кўҳна қитъанинг 50 га яқин давлатидан спортчилар ташриф буюрди. Тақдимот шаклидаги мусобақа Европа очиқ чемпионати мақомида ташкил этилди.

    Халқаро кураш ассоциацияси, Европа кураш конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси, шунингдек, юртимизнинг Польшадаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилган очиқ чемпионатда европалик номдор полвонлар иштирок этди. Тадбир аввалида кураш бўйича ўқув-семинар машғулотлари уюштирилди. Унда полвонлар ва уларнинг мураббийларига кураш қоидалари, беллашувларни баҳолаш тартиби тушунтирилди.

    Бундан ташқари, тадбир давомида матбуот анжумани ташкил этилиб, оммавий ахборот воситаларига курашнинг дунёдаги ривожи, Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олиши йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Мукофот жамғармаси 7000 евродан иборат мусобақа эркак ва аёллар ўртасида мутлақ вазн тоифасида бўлиб ўтди. Якунда ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

    Эркаклар:
    1. Викторс Реско (Латвия)
    2. Александр Калабис (Сербия)
    3. Бобан Данов (Шимолиq Македония)
    3. Вожcэчказимиерз Кордя (Польша)

    Аёллар:
    1. Сандра Лискум (Польша)
    2. Раналда Зубависени (Литва)
    3. Викториа Болохан (Бельгия)
    3. Александра Лорена (Руминия)

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates