Европа сифати талабига жавоб берувчи фармацевтика лойиҳаси муҳокама этилди

    Саломатлик 8 май 2021 1561

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Франциянинг «Boccard» компанияси ўртасида Европа сифати талабига жавоб берувчи фармацевтика соҳаси бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди.

    «Health and Care» бўлинмаси бўлим раҳбари Эрик Марселан таъкидлаганидек, ушбу француз компанияси фармацевтика бўйича 30 йиллик фаолият тажрибасига эга. Дунёнинг 35 та мамлакатида унинг офислари очилган.

    Мазкур соҳада, асосан суюқ фармацевтика маҳсулотлари (ичиладиган ва инъекция қилинадиган) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Асосан биотехнология, айниқса инсулин ва ҳар хил вакциналарни ишлаб чиқариш йўналиши ажралиб туради. Шунингдек, қон плазмасини фракциялаш етакчи йўналишлардан бири саналади.

    Миллий палата томонидан Соғлиқни сақлашга ва фармацевтикага етакчи ишланмаларнии жорий этиш ушбу давлат тизимининг муҳим вазифаларидан бири саналиши таъкидланди. Уни бажариш доирасида Миллий палата томонидан ўзининг ютуқлари билан танилган чет эл компаниялари фаолияти таҳлил этиляпти. Шунингдек, уларнинг имкониятлари билан мамлакатимизнинг дахлдор тиббиёт ташкилотларини таништириш ташкил этиляпти.

    Ушбу мақсадда Миллий палата томонидан онлайн шаклда бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этиш учун Ўбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги вакиллари таклиф этилган.

    Учрашув қатнашчиларида Франция компаниясининг қон плазмасини фракциялаш тажрибаси қизиқиш уйғотди. Э. Марсел сўзларига қараганда, мазкур соҳада етакчи саналган бошқа француз компанияси — «LFB» билан ушбу йўналиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳамкорлик лойиҳаларни амалга ошириш намунаси сифатида Бразилияда келажак заводини қуриш тилга олинди. У ерда альбумин, иммуноглобулин ва бошқа дори воситалари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Завод йилига 500 минг литр плазмани тайёрлаш имкониятига эга бўлади.

    Ўзбекистон томонидан мамлакатда Европа талабига жавоб берадиган фармацевтика маҳсулотлдарини ишлаб чиқаришни жорий этиш, шубҳасиз, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг ошиши, тиббиёт туризмининг ривожланиши, мамлакатимиз фармацевтика соҳасининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича амалий қадам бўлиши таъкидланди.

    Учрашув якунида томонлар ҳамкор лойиҳалар имкониятларини батафсил кўриб чиқиш мақсадида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates