ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

    2023 йил 4июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) сайловни кузатиш миссияси раҳбари Урсула Гачек билан учрашди.

    Қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш соҳасида ЕХҲТ ДИИҲБ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, бўлажак Президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Бўлажак сайлов мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга доимий тус беришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

    Мамлакатда сайлов қонунчилиги ва сайловларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсияларни амалга оширишда самарали ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

    Шунингдек, томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Томонлар сайлов қонунчилигини демократлаштиришнинг турли жиҳатлари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини қайд этдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates