ЕХҲТ Ўзбекистонда президентлик сайлови бўлиб ўтганини тан олди

    ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси, ЕХҲТ/ДИИҲБ ва Европа Парламентининг Ўзбекистондаги Президент сайловини кузатиш натижалари тақдимотига бағишланган матбуот анжумани баёнотлари хулосасига кўра, президентлик сайлови бўлиб ўтгани улар томонидан тан олинди.

    Жумладан, ЕХҲТ миссияси ва Европа Парламенти таъкидлашича:

    – 1267 та сайлов участкасида кузатув амалга оширилган. Овоз бериш жараёни тинч ва тартибли ўтиб, МСК кун давомида овоз берган сайловчиларнинг сони тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиб турган. Барча сайлов участкаларида сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар иштирок этган. Шунингдек, сайловни 966 нафар халқаро кузатувчи ва 1672 нафар журналист кузатган. Бу сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаган. Овоз бериш жараёни билан боғлиқ салбий ҳолатлар фақатгина 11 фоиз сайлов участкасида қайд этилган.

    – Президентлик сайловлари Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда “Янги Ўзбекистон” шиори остида амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегиясининг изчил амалга оширилиши шароитида ўтказилди.

    – Сўнгги йилларда Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида сезиларли ютуқларга эришилгани, сайлов қонунчилигида қатор ислоҳотлар ЕХҲТ/ДИИҲБнинг тавсиялари доирасида амалга оширилгани эътироф этилди. Сайловолди ташвиқотини тўсиқларсиз ўтказиш кафолатлари кучайтирилгани, маъмурий ресурслардан фойдаланиш фактларини истисно қилиш чора-тадбирлари ижобий баҳоланиб, сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари оширилгани қайд этилди.

    – CОVID-19 билан боғлиқ муаммоларга қарамай, МСК ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда профессионал, сифатли ва самарали ташкил этди. Илк маротаба МСКнинг барча йиғилишлари кенг жамоатчиликка очиқ ва реал вақт режимида эфирга узатилди ва унинг қарорлари дарҳол комиссия сайтида эълон қилинди.

    – Имконияти чекланган сайловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилди, сайлов кампанияси давомида миллий озчиликларга нисбатан камситиш ҳоллари ёки бирон-бир салбий баёнотлар қайд этилмади.

    – 2019 йилда ташкил қилинган Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати сезиларли даражада такомиллаштирилиб, кенг жамоатчиликка, шу жумладан, интернет орқали фойдаланиш имкониятини яратди. Бу реал вақтда сайловчилар ҳақидаги маълумотларни янгилаш имконини берди.

    Ўз навбатида, ЕХҲТ/ДИИҲБ миссияси раҳбари Оуен Мерфи сайловни кузатишга таклиф қилинганлиги ва амалий ёрдам учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

    Унинг сўзларига кўра, ЕХҲТ кузатувчилар миссияси сайловларни бир ойдан кўпроқ вақт давомида кузатган, унинг фаолиятига маҳаллий ҳокимият ёки умуман ҳукумат томонидан бирон-бир тўсқинлик бўлмаган. Аксинча, давлат органлари ҳам, хусусий сектор ҳам, фуқаролик жамияти ҳам миссияга ҳар томонлама ёрдам бериб, ЕХҲТ кузатувчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилган.

    ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси делегацияси раҳбари Даниэлла де Ридер сўзларига кўра, амалга оширилган ислоҳотлардан, имконияти чекланган фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлардан ҳайратга тушган. Унинг қўшимча қилишича, "танланган ислоҳотлар аҳоли томонидан қўллаб-қувватланганининг яққол исботи, бу – сайловларда 80 фоиздан ортиқ сайловчи қатнашганидир".

    ЕХҲТ қисқа муддатли кузатувчилари махсус координатори Рейнхолд Лопатка матбуот анжуманида демократия узоқ жараён ва Ўзбекистон тўғри йўлдан кетаётганини таъкидлади.

    "Биз Ўзбекистонни бу йўлда қўллаб-қувватлаймиз”, деди Р.Лопатка.

    Экспертларнинг фикрича, ЕХҲТ ПА, ЕХҲТ/ДИИҲБ ва Европарламентнинг 44 мамлакатдан 365 нафар кузатувчиларидан иборат делегациясининг Ўзбекистондаги сайловларда илк бор иштирок этиши, бу – Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар эътироф этилишидан ва қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради. Шу билан бирга, халқаро ҳамжамият Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда ислоҳотларни амалга ошириш ва модернизация қилишда танланган стратегик йўлни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон томони билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдиради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates