Facebook ва Instagramнинг глобал миқёсда ишдан чиқишининг сабаблари маълум қилинди

    Meta компанияси 5 март куни Facebook ва Instagramдаги глобал узилишга “техник муаммо” сабаб бўлганини айтди. Бу ҳақда Meta компаниясининг алоқа бўлими раҳбари Энди Стоун ижтимоий тармоқда ёзди.

    Унга кўра, компаниянинг ўзида техник хато бўлган бўлиши мумкин. Meta “жабрланганлар учун муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилди ва биз ҳар қандай ноқулайлик учун узр сўраймиз”, деб ёзди Стоун.

    Кўпгина оммавий ахборот воситалари носозликни 4 март куни ҳусийларнинг ҳужуми туфайли Қизил денгиздаги сув ости интернет симларининг шикастланиши билан боғлашди. Гонгконглик HGC провайдерининг айтишича, натижада тўртта сим шикастланган. Бу ушбу провайдер симлари орқали Европа, Осиё ва Африка ўртасидан ўтадиган трафикнинг тахминан 25 фоизига таъсир қилди.

    Аммо мазкур носозликлар алоқа симларининг ўзига зарар етказиш натижасига ўхшамайди. Facebook фойдаланувчиларининг кўпчилиги ўз аккаунтларига ўз логинлари билан кира олмаганликларини айтишди.

    Instagram тасмани кўриш пайтида хато юз бергани ҳақидаги хабарларни кўрсатган ва шахсий профилларда жойлаштирилган фотосуратларни кўришнинг имкони бўлмаган. Умуман олганда, энг кўп муаммолар ижтимоий тармоқларда авторизация билан боғлиқ. Шунга қарамай Meta компаниясига тегишли бўлган WhatsApp мессенжерига зарар етмаган, деб хабар беради detaly.co.i.