Фаолияти тўхтатилган Туркистонбанк ва HI-TECH BANK мижозларига омонатларни қайтарадими?

    Молия 9 октябр 2022 3013

    Фаолияти тўхтатилган Туркистонбанк ва HI-TECH BANK мижозларига қанча миқдордаги омонатларни қайтариши маълум бўлди.

    Бу ҳақида Марказий банк Департаменти директори Санжар Носиров маълумот берди.

    – Бугунги кунда «Туркистонбанк»да аҳолининг 339 миллиард сўм, «Hi-Tech Bank»да эса 5 миллиард сўмлик омонатлари бор. Юқоридаги икки банк омонатчиларининг барча маблағлари 2 ойдан сўнг биринчи навбатда тўлиқ қайтарилади. Лицензияси чақириб олинаётган юқоридаги икки банк омонатчилари ўзларини хотиржам ҳис қилишлари мумкин, – дейди Марказий банк расмийси.

    Шунингдек, «Туркистон» ва «Hi-Tech Bank» фаолияти нега тўхтатилганига изоҳ берилди.

    — Ҳар икки банк узоқ муддатдан буён банк қонунчилиги бўйича меъёрлар ва пруденциал талабларни муттасил бузиб келган. Мазкур банкларнинг лицензиясини чақириб олишга асос сифатида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 54 моддасида кўрсатилган қўпол камчиликларга йўл қўйган. Шу билан бирга 77-моддадаги асослар кузатилган.

    Мисол учун, етарли миқдорда активларга нисбатан захиралар яратилмаган. Регулятив капиталидан 50 фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрган. Бухгалтерия ҳисоботида қоидаларни бузган. Истеъмолчилар ҳуқуқларига қарши ҳаракатлар қилган.

    Амалдаги таритбга кўра, банклар устав капиталига нисбатан 100 миллиард сўмлик талаб бор.

    «Туркистонбанк»да 117 миллиард устав капитали бўлган. «Hi-Tech Bank»да 116 миллиард устав капитали шакллантирилган. Умумий капитали устав капиталидан кам бўлганлигининг сабаби зарар кўргани учун умумий капитали камни ташкил қилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates