Озарбайжон Халқаро банки билан ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

    Молия 29 январ 2025 1101

    Марказий банкда Озарбайжон Халқаро банки Бошқарув раиси Аббас Ибраҳимов бошчилигидаги дегегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида меҳмонлар Марказий банкнинг келгуси йиллар учун кутилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари, молия бозорларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ва уй хўжаликларини молиялаштириш жараёнлари ҳақидаги маълумотлар билан танишдилар.

    Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистонда молия секторини модернизациялаш ва самарадорлигини ошириш, рақамли банк технологиялари ва инновацияларидан фойдаланиш, банк ва тўлов ташкилотларини лицензиялаш тартиби ҳамда молия секторига кириш истагида бўлган хорижий банкларга яратилган имкониятлар ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.