ФарДУ ректори Урал педагогика университети “Фахрий профессори” бўлди

    Таълим 15 ноябр 2023 1459

    Айни кунларда Россия Федерациясининг Урал педагогика университетида "Россия - Осиё: Фан, таълим ва маданият" мавзусида халқаро илмий амалий (онлайн) конференция бўлиб ўтмоқда.

    Аҳамиятли жиҳати, мазкур юқори даражада бўлиб ўтаётган халқаро конференция доирасидаги илмий-маърифий форумда Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов - Урал давлат педагогика университети “фахрий профессори" деб эълон қилинди.

    Ушбу унвонни тантанавор топширган Урал давлат педагогика университети ректори Светлана Минюрова бу эътироф халқаро таълим ҳамкорлигини ривожлантириш ва Россия ва Осиё мамлакатлари университетлари ўртасида илғор илмий ва таълим тажрибасини алмашиш йўлидаги юксак қадам эканлигини таъкидлади.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро конвенцияда Россия Федерацияси, Покистон Ислом Республикаси, Ўзбекистон, Тожикистон, Хитой ва Қирғизистон вакиллари иштирок этмоқдалар.

    Таъкидлаш керакки, бугунги кунда ФарДУ ва Россия Федерацияси олий таълим муассасалари ўртасида 40 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари мавжуд.

    Қувонарлиси, 2021-2022-ўқув йилидан бошлаб Россиянинг Қозон федерал университети билан ҳамкорликда филология ва тилларни ўқитиш: рус тили йўналишида 3+1 қўшма таълим дастури ташкил этилган. Ҳозирда ушбу дастур бўйича 30 нафар талабалар таълим олмоқдалар.

    Ушбу университет билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган “Ёзги университет” лойиҳасида “Ёшлар, инновация, ҳамдўстлик” дастури ҳам амалга оширилди. Шу билан бирга, Санкт-Петербург давлат университетида 2 нафар профессор-ўқитувчиларимиз малака ошириб, талабаларга дарс машғулотларини ўтиб келдилар.

    “Мирролла” дори-дармон ишлаб чиқариш фармкомпанияси билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида кимё кафедраси доценти П.Турдалиева Санкт-Петербург шаҳрига, Б.Ельцин номидаги Урал Федерал университетида ўтказилаётган халқаро форумда иштирок этиш, мазкур университет талабаларига семинар-тренинглар олиб бориш мақсадида 3 нафар жамоадошимиз Екатеринбург шаҳрига, илмий тадқиқотлар ўтказиш учун 1 нафар катта ўқитувчи Қозон Федерал университетига, яна шу мақсадларда 2 нафар доцентларимиз А.С.Пушкин институтига, 2 нафар кафедра мудирлари Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетида хизмат сафарига юборилди. Бу каби халқаро йўналишдаги дастурлар, уларнинг онлайн форматдаги ўқувлари, мамлакатда сифатли таълим даражасини кўтариш ва ҳар томонлама етук кадрлар етиштириш мақсадларига қаратилган лойиҳалар университетда фаол амалга ошмоқда.

    Эътиборли жиҳати эса, мазкур муносабатларда интеграциялаш тажрибаси яратилмоқда, хусусан, мактаб таълимидаги долзарб масалалар, бошланғич таълимдан тортиб олий таълимгача бўлган жараённинг халқаро талабларга мувофиқлик тамойиллари устида мунтазам ишлаб келинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates