Жорий йилнинг апрель ойида Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи чоғида савдо ва инвестиция соҳаларида қатор муҳим келишувларга эришилганди.
Хусусан, ушбу ташриф давомида Ўзбекистон туманидаги «Yahyohon Trade-2020» оилавий корхонаси ҳамда хитойлик ҳамкорлар ўртасида 5 млн долларлик мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш шартномаси ва 10 млн долларлик истиқболли инвестиция келишувлари имзоланди.
Куни кеча мазкур ҳамкорликни амалий босқичига ўтиш мақсадида Хитойнинг Урумчи шаҳри, Чжесзян, Шандун ва Хебей провинцияларида фаолият юритувчи компаниялар вакиллари Ўзбекистон туманига ташриф буюрди. Меҳмонлар маҳаллий тадбиркорларнинг фаолияти, мавжуд экспорт имкониятлари билан яқиндан танишди.
Эътиборлиси, ҳамкорлик келишувлари асосида «Yahyohon Trade-2020» корхонаси томонидан қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг дастлабки қисми Хитойга экспорт қилинди.