Бошланғич тўловсиз 5 йил муддатга фоизсиз хонадон харид қилиш имконияти: Реновация дастури доирасида Фарғона шаҳрида Crystal Avenue йирик турар-жой мажмуаси лойиҳасига старт берилди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида барпо этишга киришилаётган Crystal Avenue йирик турар-жой мажмуаси лойиҳасига старт бериш маросимида иштирок этди.
Республикада илк бор Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган ягона шаҳарсозлик концепциясига асосланган Реновация дастури доирасида шаҳарнинг Туркистон кўчасида 4 гектар майдонда қад ростлайдиган ушбу мажмуада жами 16 та блокдан иборат 6 та 16 қаватли турар-жой биноси барпо этилиб, уларда 1430 та хонадон бўлади. Лойиҳа хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.