Фарғона шаҳрида қалбаки менерал ўғит ишлаб чиқараётган яширин цех фаолияти фош этилди

    Хавфсизлик 24 июн 2021 1401

    Воқеа жойидан 1 дона қадоқлаш дастгоҳи ва 35 қоп минерал ўғит тайёрлашда қўшиладиган хом ашё ашёвий далил сифатида олинган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Қ. давлат рўйхатидан ўтмасдан яширин цех ташкил қилиб, “Аммofоs-Махам Ammophos” номи остидаги қалбаки ёрлиқлардан фойдаланиб, сотиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, воқеа жойидан 1 дона қадоқлаш дастгоҳи ва 35 қоп минерал ўғит тайёрлашда қўшиладиган хом ашё ашёвий далил сифатида олинган.

    Шунингдек, фуқаро Н.Қ. “A.K.” МЧЖ раҳбари Ш. билан олдиндан тил бириктириб, яширин цехда ишлаб чиқарилган сифат сертификати бўлмаган “Аммофос” минерал ўғитини сохта ҳужжатлар орқали 46,8 млн сўмга сотиб юборганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates