Ҳолат бўйича Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумот берди.
Иккита МФЙ ҳудудида кузатилган сел оқибатида қуйидагилар содир бўлди:
1) Фарғона тумани Шоҳимардон МФЙ ҳудудида жойлашган Қуркул сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 м3/с сел оқимлари вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда сел йўлидан оқиб ўтган.
2) Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғи тоғ-адирликларидан соат 15:30 да жала ёмғир ва дўл ёғиши натижасида 4-5 м3/с сел оқимлари вужудга келиб, қишлоқ врачлик пункти ҳовлиси ҳамда 4 та аҳоли ҳовли жойларини қум-шағал билан тўлдирган.
3) Фарғона тумани Ёрдон МФЙ ҳудудида жойлашган Букан сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 м3/с сел оқимлари вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда сел йўлидан оқиб ўтган.
Ҳозирда ФВВ ходимлари томонидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.
Изоҳ: Шоҳимардон ва Ёрдон МФЙ ҳудудида жойлашган Қуркул, Букан сел йўлларидан келган сел оқимлари келтирилган.