Фарғона вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

    Электр таъминоти корхонаси томонидан 716 млн 429 минг сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

    Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Қўштепа туманида фуқаро Х.Т. га қарашли мева ва сабзавотларни сақлаш учун ташкил этилган музлатгичда электр ҳисоблагичнинг уланиш схемалари хато уланганлиги маълум бўлди.

    Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси томонидан 716 млн 429 минг сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

    Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.